Футбол бўйича Россия терма жамоаси FIFA ва UEFAнинг барча турнирларидан четлаштирилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Футбол бўйича Россия терма жамоаси ва клублари FIFA ва UEFAнинг барча турнирларидан четлаштирилди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда UEFA сайти да хабар берилди.

Бундай қарор Европадаги вазият ёмонлашгани сабабли қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 24 март куни ЖЧ-2022 плей-офф босқичида Польша билан учрашиши керак эди.

Рақиби устидан ғалаба қозонган тақдирда, 29 март куни плей-офф финалида Чехия ва Швеция жуфтлиги ғолиби билан куч синашарди.

Шунингдек, Европа лигасининг 1/8 финалида Россиянинг «Спартак» (Москва) жамоаси 10 ва 17 март кунлари Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби билан куч синашиши режалаштирилган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар