Футбол бўйича Миллатлар лигаси: Қозоғистон терма жамоасининг ўйин жадвали эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасининг C дивизионидаги жадвали эълон қилинди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, бугун терма жамоа C дивизионидаги ўрнини сақлаб қолди. Икки ўйин натижасига кўра (2:1, 0:1, 5:4 пенальтидан) Молдовани мағлуб этди.

Энди қозоғистонлик футболчилар C дивизионида учинчи гуруҳда иштирок этади. Рақиблар - Словакия, Беларусь ва Озарбайжон.

Қозоғистон терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги ўйин жадвали қуйидагича:

3-июн. Қозоғистон – Озарбайжон

6 июн. Словакия - Қозоғистон

10 июн. Беларусь - Қозоғистон

13 июн. Қозоғистон – Словакия

22 сентябр. Қозоғистон - Беларусь

25 сентябр. Озарбайжон – Қозоғистон

Шунингдек, 29 март куни Кипр терма жамоаси ўз майдонида Эстонияни 2:0 (биринчи ўйинда 0:0) ҳисобида мағлуб этди ва C дивизионидаги ўрнини сақлаб қолди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram