11:15, 09 Март 2022 | GMT +5
Футбол бўйича ҚР миллий терма жамоаси бош мураббийи ўзгарди
NUR-SULTAN. Кazinform - Андрей Карпович футбол бўйича ҚР миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради Кazinform.

«Андрей Владимировични қозоғистонлик мухлислар яхши билишади. У терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган беш нафар футболчидан бири (55). У бир неча бор сардор сифатида майдонга тушган», - дейилади Қозоғистон футбол федерацияси баёнотида.
Карпович «Елим-Аи», «Иртиш», «Қайрат», «Локомотив», «Ордабаси», «Шахтёр», «Атирау», «Алтай», шунингдек, Россиянинг «Ростсельмаш» ва Москванинг «Динамо» клубларида тўп сурган.
Карпович мураббийлик фаолиятини «Қайрат» тизимида бошлаган, кейин эса 2 йил давомида «Оқжетпес»ни бошқарган. 2021 йил бошидан «Қизил-Жар» бош мураббийи эди.
Эслатиб ўтамиз, янги бош мураббий жамоаси учун илк синов 24 март куни Молдова терма жамоасига қарши ўтказилади.