«Фукусима-1» атом электр станциясида ишлатилган сув Тинч океанига оқизила бошлади

ASTANА. Кazinform – Япониянинг «Фукусима-1» атом электр станциясидаги (АЭС) авариядан 12 йил ўтиб, Токио ҳукумати ядро реакторларини совутиш учун ишлатилган радиоактив сувни Тинч океанига оқизишни бошлади, дея хабар беради Kazinform Deusche Welleга таяниб.
None
Фото: Kyodo

2011 йилда Японияда даҳшатли зилзила юз берди ва «Фукусима-1» АЭС да электр таъминоти ва совутиш тизими ишламай қолди. Натижада учта реакторда ядро ёқилғиси эриб, кейин портлаш содир бўлди ва радиация ҳавога тарқалди. Кенг ҳудудлар вайрон бўлди, ўн минглаб одамлар улардан эвакуация қилинди.

Реакторларни совутиш учун сув ишлатилган. Кейинчалик 1343 миллион куб метр сувни сақлаш қийинлашди, сув омборлари тўлиб кетди. 2021 йил апрель ойида Япония ҳукумати денгизга катта миқдорда сув қуйишга рухсат берди. Маълумотларга кўра, сув радиоактив моддалардан тозаланган. Бироқ, у водороднинг радиоактив изотопи тритийни ўз ичига олади.

Япония ҳукумати сувни Тинч океанига бир километр узунликдаги туннел орқали оқизиш ниятида. Биринчи партия сифатида 17 кун ичида океанга 7800 тонна сув чиқариш режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, чиқиндиларни утилизация қилиш 30 йил давом этади. Нега бу сувни ерда сақлаш мумкин эмас, деган саволга Япония расмийлари аниқ жавоб бермади.

Япониянинг ядровий назорат агентлиги, шунингдек, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) сувни Тинч океанига оқизиш режасини маъқуллади.


Сўнгги хабарлар