Фуқароларнинг эртага эмас, бугун бахтли яшашини истайман – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида «Янги Қозоғистон»ни биргаликда ривожлантиришга чақирди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Фуқароларимиз эртага эмас, бугун бахтли яшашларини хоҳлайман. Асосийси – мамлакатимизнинг суверенитети. Аслида Қозоғистон Мустақиллиги биз учун энг қадрли нарса. Бу беқарор, ўзгарувчан дунёда Қозоғистонимиз биздан бошқа ҳеч кимга керак эмас. Шунинг учун, мен учун юртим фаровонлигидан, юртимнинг бутунлигидан ортиқ қадрият йўқ. Мен, биринчи навбатда, халқимнинг келажаги ҳақида қайғураман», - деди Президент.

Бу борада Президент тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини таъкидлади.

«Аждодлар меросига содиқ бўлиш, уни келажак авлодларга етказиш мен учун муқаддас бурчдир. Янги Қозоғистон – янгиланиш ва модернизация йўли, бугунги авлоднинг келажак авлодларга қолдирган мероси. Шундай экан, «Янги Қозоғистон»ни бирга ривожлантирайлик. Муҳтарам Ватанимиз қудратли ва шарафли бўлсин!», - деди Қ. Тоқаев.

Сўнгги хабарлар