10:12, 20 Апрель 2020 | GMT +6
Фуқаролардан карантинга риоя қилишни сўрайман – Давлат раҳбари
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни карантинга риоя қилишга чақирди, дея хабар беради Kazinform.
«Юртимизда COVID-19 билан касалланганлар сони кўпаймоқда, аммо геометрик прогрессия билан эмас. Шубҳасиз, бу ўз вақтида қабул қилинган қарорларнинг натижасидир. Бироқ, эпидемия чўққисидан ҳали ўтганимиз йўқ.
Мен фуқароларимиздан карантинга риоя қилишни сўрайман. Мен шифокорларга, полицияга, ҳарбийларга, кўнгиллиларга раҳмат айтаман. Уларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор бериш керак», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.