Францияда энг йирик атом электр станцияси медузалар туфайли фаолиятини тўхтатди
ASTANA. Kazinform - Франция шимолида Ғарбий Европадаги энг йирик атом электр станцияси медузалар тўпланиб қолгани сабабли ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.

“Насос станцияларининг филтрловчи барабанлари кўп миқдорда медузалар билан тўлгани сабабли учта реактор автоматик равишда тўхтаб қолган. Бир неча соатдан сўнг яна бир реактор ўчирилган. Филтрловчи насосларга зарар етмаган - уларни шунчаки тозалаш керак, шундан сўнг станция ўз ишини давом эттира олади”, - дея ёзмоқда Reuters.
АЭСни бошқарувчи компаниянинг таъкидлашича, ҳодиса объект, ходимлар ва атроф-муҳит учун хавф туғдирмаган.
Тахминларга кўра, ҳодисанинг асл сабаби иқлим инқирози бўлиши мумкин. Станцияни совитиш учун сув Шимолий денгиздан келади. Сув ҳарорати кўтарилиши туфайли сўнгги йилларда АЭС атрофидаги пляжларда медузалар сони кўпайиши кузатилмоқда.