Францияда сўнги 76 йил ичидаги энг йирик ўрмон ёниғи қайд этилди
ASTANA. Kazinform – Франциянинг жанубида жойлашган Уаза департаментида бир кунда 16 000 гектар ўрмонни қамраб олган ёнғин сўнгги 76 йил ичидаги мамлакатдаги энг йирик ўрмон ёнғинига айланди, деб ёзади Report.

Бу ҳақда ушбу ҳудудга Франция бош вазири Франсуа Байру билан бирга ташриф буюрган ички ишлар вазири Брюно Ретайо маълум қилган.
“Бу ёнғин 1949 йилдан бери энг кўп ўрмон майдонини йўқ қилди”, – деди вазир.
Маълумот учун, 1949 йилда Франциянинг жануби-шарқида жойлашган Ланд-де-Гасконь тоғ массивида юз берган ёнғин 50 000 гектар ўрмонни йўқ қилган ва 82 инсоннинг ҳаётига зомин бўлган эди.
Брюно Ретайонинг сўзларига кўра, ҳозирги ёнғинни ўчириш ишларига 2150 нафар ўт ўчирувчи, 600 та техника, шунингдек, Canadair ва Dash самолётлари жалб этилган.
Ўз навбатида, Бош вазир Франсуа Байру бу ҳолатни «илгари кузатилмаган даражадаги фалокат» деб атади ҳамда агар Франция ҳукумати ўз кучлари билан ёнғинни назоратга олишга қодир бўлмаса, ЕИга аъзо бошқа давлатлардан ёрдам сўраши мумкинлигини маълум қилди.