07:37, 25 Июль 2024 | GMT +5
Франция Альп тоғлари 2030 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади
ASTANA. Kazinform - Бу ҳақда Парижда бўлиб ўтаётган Халқаро олимпия қўмитасининг 142-сессиясида маълум қилинди, деб ёзади МОҚ расмий сайти.

“Франция президенти Эммануэль Макрон ва бошқа манфаатдор томонлар 2030 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказишга тайёр эканликларини билдирди. Биз ишонамизки, Франция буюк Олимпиада ташкил этади”, — деди Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Олимпия ўйинлари Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.