Француз мактабларида мусулмон аёлларнинг либослари тақиқланган
Атталь келгуси ҳафта мактаб раҳбарияти билан ушбу тақиқни қандай амалга оширишни муҳокама қилишга ваъда берди.
Янги қоида янги ўқув йилидан бошлаб 4-сентябрьдан кучга кириши кутиляпти.
Вазирнинг ташаббусини Республикачилар партияси етакчиси Эрик Чиотти қўллаб-қувватлади, деб таъкидлади AFP.
SNPDEN Директорлар уюшмаси Бош котиби Бруно Бобкевич ҳам эндиликда мактаб директорларига аниқ кўрсатмалар берилишини олқишлади.
Уюшма бу қарорни ижтимоий тармоқларда «аниқ ва дадил» деб атади.
Бошқа томондан, «Енгилмаган Франция» (LFI) партияси бу тақиқни «конститутсияга зид» деб атади, деб ёзади AFP.
Францияда «абайяни диний кийим деб ҳисоблаш мумкинми?» деган баҳс бир неча ой давом этди.
Франция Мусулмонлар дини кенгаши (CFCM) бу кийим расман бундай деб ҳисобланмаганини таъкидлади.
France24 таъкидлаганидек, француз мактабларида тақиқланган анъанавий исломий либос ўрнига абая кийиш одатий ҳолга айланган.
Францияда 2004 йилда мактабларда дунёвийлик ва диний рамзлар тўғрисидаги қонун қабул қилинган.
У ҳар қандай диний рамз ёки диний кийим кийишни тақиқлайди.