Францияда ўсмирнинг ўлдирилиши ортидан тунги норозилик намойишлари бўлиб ўтди, юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Жеральд Дарманин Twitterда бутун мамлакат бўйлаб тунда шаҳар ҳокимиятлари, мактаблар ва полиция бўлимларига ҳужум уюштирилганини ёзди.
Ижтимоий тармоқларда тунда тарқалган видеода Лилл чеккасидаги Монс-ан-Барёля шаҳар ҳокимияти биносида бир гуруҳ ёшлар ҳужжатлар ва стулларга ўт қўйгани тасвирланган.
Бошқа бир видеода эса шаҳар ҳокимияти олдида тўпланган катта гуруҳ акс этган. Бошқа кадрларда эса бинонинг олд қисмидан ўқ отилаётганини кўриш мумкин.
Сешанба куни полиция йўл ҳаракати назорати вақтида тўхтамаган 17 ёшли йигитни отиб ўлдирган.
Нахель М. исмли ўсмир автомашинада полициядан қочмоқчи бўлганида, масофадан туриб отиб ўлдирилган. Йигит полиция ўқидан вафот этди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган воқеани тезда қоралади. Сешанба куни Марсельда журналистлар билан суҳбатда у «ёш йигитнинг ўлимини ҳеч нарса оқлай олмайди», деди.