Фоторепортаж: Алмати “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари” рўйхатига кириши мумкин
ALMATY. Kazinform - Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши Алмати шаҳрини “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари” рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Шу муносабат билан ҚР Марказий давлат музейида Қозоғистон Ҳунармандлар уюшмаси ва Алмати ҳунармандчилик палатаси ташаббуси билан “Алмати – жаҳон ҳунармандчилиги шаҳри” кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди.
2014 йилда Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши дунёнинг турли шаҳарларида ҳунармандчилик кўргазмаларини ташкил этиш ва “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари” рўйхатини тузишни ўз зиммасига олди. Шу вақтдан бери рўйхатга 67 та шаҳар қўшилди. Улардан 11 таси Жанубий Америкада, 47 таси Осиё-Тинч океани минтақасида, 7 таси Европада жойлашган. Бу ҳақда Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши президенти Саад Бал Ал-Қаддумий маълум қилди.
“Қозоғистонга биринчи марта келмаяпман. Ундан олдин “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари” рўйхатига киритилган Тараз шаҳрида бўлганман. Қозоғистонда ҳунармандчилик саноати яхши ривожланмоқда. Алматининг ҳунармандлар шаҳри сифатида қўлланилиши 60 йиллик юбилейимизга тўғри келди. Шу боис, Алмати ҳам бу рўйхатга киритилади, деб ўйлайман. Шаҳарнинг бу борадаги салоҳияти юқори”, - деди Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши президенти.
Алмати шаҳар туризм департаменти бошлиғи Ғалия Тоқсейитова ҳунармандчилик туризм ривожига бевосита таъсир қилишини таъкидлади.
“Алматида 250 дан ортиқ ҳунарманд бор. Улар заргарлик буюмларидан тортиб, чарм буюмлар, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа ҳунармандчиликни ўз ичига олади. Таъкидлаш жоизки, ҳунармандчилик саноати туризм билан чамбарчас боғлиқ. Шаҳримизга келган сайёҳлар ҳунармандчиликнинг ранг-баранглигини тез-тез қайд этади”, – дейди Ғалия Тоқсейитова.
Жаҳон ҳунармандчилик кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси президенти Азиз Муртазаев Алмати йил охирида ташкилотга қўшилиши мумкинлигини айтди.
“Алмати узоқ вақт тайёргарлик кўрди ва шу йил июнь ойида “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари” қаторига кириш учун ариза топширди. Умид қиламанки, бу сўров келажакда кўриб чиқилади ва йил охиригача Алмати шундай мақомга эга бўлади. Бироқ бу мақом шаҳарнинг ўзига нима беради, у ўзининг маданий-тарихий меросини сақлаб қолишга муваффақ бўлганини, ҳунармандчилик ривожланганлигини дунёга исботлайди. Шунингдек, “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари” қаторига қўшилиши туризм ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади”, – деди Азиз Муртазаев.
Муаллиф: Досбол Атажан