Форвард сотиб олиш аванслари қайта кўриб чиқилиши мумкин - ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди.
«Ўз навбатида вазирлик фермерлар билан биргаликда агросаноат мажмуасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга ёндашувни қайта кўриб чиқишни давом эттиради, шунингдек, давлат субсидияларининг янги ягона ахборот тизимини жорий этишни жадаллаштиради. Ҳозир у Ақмола вилоятида синовдан ўтказилмоқда. Йилнинг иккинчи ярмида жорий этишни режалаштирганмиз», - деди Ербол Қарашўкеев.
Шунингдек, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат барқарорлаштириш жамғармаларига форвард нархларда харид қилиш бўйича ўрганиш бошланганини маълум қилди.
«Барқарорлаштириш жамғармаларини шакллантириш учун ажратилган маблағларнинг бир қисмини кузги хариддан форвард шартномаларининг баҳорги авансларига йўналтириш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда вилоят ҳокимликларига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар билан форвард шартномалари тузиш ишларини фаоллаштириш топширилди. Шу билан бирга, биз барқарорлаштириш жамғармаларини шакллантириш бўйича амалдаги қоидаларга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни жадаллаштириш устида ишлаяпмиз», - деди у.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай