Forbes: Илон Маск сайёрадаги энг бой одамларнинг бешталигига кирди

NEW YORK. Kazinform - Forbes журналининг маълумотларига кўра, Американинг Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск сайёрадаги энг бой беш киши қаторига кирди, деб хабар беради Kazinform журнал сайтига ҳавола қилиб.
None
None

Журнал маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда бойлиги 74 миллиард доллардан ошиб кетган Маск миллиардерлар рейтингида Уоррен Баффет ва Стив Баллмерни ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида 49 ёшли Маск Forbes миллиардерлари рўйхатида 31-ўринга кўтарилган эди. Ўша пайтда унинг капитали 25 миллиард доллардан сал кам эди. Ўшандан бери унинг бойлиги деярли уч баравар ошди ва Tesla компанияси туфайли 74,2 миллиард долларга етди.

Forbes қайд этишича, душанба куни Tesla акциялари нархи яна 9,5% га кўтарилиб, 1664 долларга етган.

Энди Tesla дунёдаги энг қимматбаҳо автокорхона бўлиб, унинг бозор капитализацияси 304,5 миллиард долларга тенг. Айни пайтда Teslaнинг капитализацияси Ford, Ferrari, General Motors ва BMW компанияларининг умумий капитализациясидан ҳам кўпроқдир.

Маскнинг таъкидлашича, уни бу рўйхат қизиқтирмайди. «Рақамлар ўсади ва пасаяди, энг муҳими - одамлар яхши кўрган яхши маҳсулотларни ишлаб чиқаришдир», - деди у.

Айни пайтда сайёрамиздаги энг бой одамларнинг рейтингида Amazon раҳбари Джефф Безос, LVMH компаниялар гуруҳи раҳбари Бернар Арно, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Facebook раҳбари Марк Цукерберг етакчилик қилмоқда.
Сўнгги хабарлар