07:39, 05 Июль 2023 | GMT +5
FlyArystan Астана-Тошкент-Астана йўналишида ҳафтасига 2 марта парвоз қилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Астана ва Тошкент ўртасида янги рейс очди, дея хабар беради Kazinform.

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, 3 июлда Тошкент аэропортида 180 нафар йўловчи биринчи рейс билан қабул қилинган.
«Астана-Тошкент-Астана йўналиши бўйича парвозлар Airbus A320 самолётларида ҳафтасига икки марта – душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади. Шунингдек, авиакомпания яқин келажакда ўзининг парвозлар харитасига Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги йўналишларни киритишни режалаштиряпти», – дейилади хабарда.
FlyArystan Қозоғистоннинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Алматида жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик авиакомпания Air Astana негизида ташкил этилган. Лоукостер 2019 йил май ойидан бошлаб йўловчи ташиш билан шуғулланади.