FlyArystan Алмати - Самарқанд рейси нима учун учмаганлигини тушунтирди

Эслатиб ўтамиз, FlyArystan авиакомпанияси Алмати-Самарқанд янги йўналиши бўйича чипталар сотишни бошлади.
Мунтазам рейслар 30 мартдан бошлаб ҳар чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади ва саёҳат тахминан икки соат давом этиши режалаштирилган.
Афсуски, Ўзбекистон авиация идоралари Қозоғистон компанияси юборган аризага рухсат бермади.
Шу сабабли 6 апрелга белгиланган рейс амалга оширилмайди.
«Чипталарнинг тўлиқ қиймати қайтарилади ёки ҳафтасига икки марта Туркистон-Тошкент рейси чиптасига алмаштирилиши мумкин. Агар вазият ўзгарса, компания йўловчиларни хабардор қилади», - дейилади хабарда.
FlyArystan халқаро йўналишлар тизими Қозоғистондан Туркия, БАА, Грузия, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистонга учувчи мунтазам рейслардан иборат.
2022 йилнинг апрел ойидан бошлаб Озарбайжонга янги рейслар йўлга қўйилади.