Fix Price акциядорлари компанияни Кипрдан Қозоғистонга кўчиришга қарор қилишди

Fix Price қатъий нархлар дўкони оператори акциядорлари компанияни Қозоғистонда рўйхатдан ўтказишга қарор қилишди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Retail каналига таяниб.

Fix Price
Фото: BestPhotoPlus/shutterstock

Юрисдикцияни ўзгартириш тўғрисидаги қарор 9 ноябрь куни бўлиб ўтган акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган.

Компания Қозоғистондаги Астана халқаро молия марказида (АХММ) рўйхатдан ўтади ва редомицилиация жараёни тугагандан сўнг Лондон фонд биржаси ва Москва фонд биржаларида ўзининг GDR листингини сақлаб қолиш ниятида.

Қозоғистон 30 сентябрь ҳолатига кўра 262 дўкон ва тахминан 1,6 минг ишчи билан чакана савдо бўйича 3 та йирик бозорлардан бири ҳисоблангани учун танланди.

“Fix Price барча мамлакатлар ва янги географияларда дўконлар сонини фаол равишда оширишни режалаштирмоқда. Қозоғистон бизнинг тармоғимиз учун учинчи йирик бозор ҳисобланади, шунинг учун у бизнинг асосий эътиборимизда”, — дейилади компания баёнотида.

Сўнгги хабарлар