Финляндияда 12-17 ёшдаги болалар хроновирусга қарши вакцинанинг III дозаси билан эмланади

NUR-SULTAN. Кazinform - Финляндия хавф гуруҳидаги 12-17 ёшли болаларга коронавирусга қарши ваксинанинг учинчи дозасини таклиф қилди. Жанубий Кореяда охирги 24 соат ичида эпидемияга қарши антирекорд қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистонда CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Теlegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform.
None
None

АҚШда Сенат коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилишни маъқуллади. Республикачилар ташаббусини 48 депутат қўллаб-қувватлади ва 47 сенатор қарши овоз берди. Бироқ аввалроқ Оқ уй Президент Жо Байден ҳужжатни имзоламаслигини айтган эди.

Финляндияда вакцинанинг учинчи дозаси 12-17 ёшли хавф гуруҳидаги болалар учун тавсия этилган. Бундан ташқари, Миллий Соғлиқни сақлаш институтлари тиббий бўлмаган сабабларга кўра 12-17 ёшдаги барча болалар учун учинчи доза билан, яъни саёҳат учун лозим бўлса, эмлаш ташаббусини кўтардилар.

Жанубий Корея сўнгги 24 соат ичида COVID-19 бўйича антирекорд ўрнатди. Ўтган сутка давомида мамлакатда 266 853 та ҳолат аниқланган. Бундан ташқари, энг кўп пандемия ҳолатлари Вьетнамда – 125 587 ва Малайзияда – 32 467 та қайд этилган.


Сўнгги хабарлар