FIFА Қатардаги жаҳон чемпионати вақтида стадионларда пиво сотишни тақиқлади

ASTANA. Кazinform – Халқаро футбол федерацияси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати вақтида стадионларда пиво сотиш тақиқланишини расман маълум қилди. Чемпионат 2 кундан сўнг, 20 ноябр куни старт олади, дея хабар беради Кazinform мухбири FIFА сайтига таяниб.
None

«Мезбон давлат расмийлари ва FIFА ўртасидаги музокаралардан сўнг Қатардаги футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати стадионлари периметрларидан пиво сотиш шохобчаларини олиб ташлаш, алкоголли ичимликларни мухлислар дам оладиган бошқа жойлар ва лицензияга эга муассасаларда жамлашга қарор қилинди.

Бу Қатардаги жаҳон чемпионати вақтида барча стадионларда сотиладиган Bud Zero (алкоголсиз пиво) сотувига таъсир қилмайди.

Мезбон давлат расмийлари ва FIFА барча мухлислар учун ёқимли ва қулай тажриба яратиш мақсадида стадионлар ва уларнинг атрофидаги ҳудудларни кузатишда давом этади.

Турнир ташкилотчилари АB InBevнинг Қатарда бўлиб ўтадиган FIFA 2022™️ Жаҳон чемпионати давомида барчанинги кўнглини олиш истагини тушуниш ва қўллаб-қувватлашини юқори баҳолайдилар», - дейилади FIFА баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Қатар шайхининг оиласи стадионларда пиво сотишни тақиқлашни талаб қилган эди.

Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Қозоғистонликлар барча ўйинларни жонли равишда томоша қилишлари мумкин.

Фото: fifa.cоm

Муаллиф: Ақбўпе Абдирасул

Сўнгги хабарлар