Фейк: «омикрон» штамми фақат тўлиқ эмланганларга таъсир қилади»

NUR-SULTAN. Kazinform – Интернетда SARS-CoV-2 вирусининг «омикрон» янги варианти фақат тўлиқ эмланган одамларга таъсир қилиши ҳақида хабар тарқалмоқда. Бу маълумотлар Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази порталида эълон қилингани айтилмоқда. Бу — фейк, деб хабар беради Kazinform Stopfake.kzга таяниб.
None
None

«Омикрон»нинг янги варианти ҳақида маълумот Марказ порталида мавжудлиги рост. Мақолада янги штамм фақат COVID-19 га қарши эмланганларга таъсир қилиши айтилмаган.

Буюк Британияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, COVID-19 вакцинасининг икки дозаси ҳақиқатан ҳам «дельта» ва «омикрон» вариантларига нисбатан самарасизроқ, аммо бу олинган вакциналар ушбу вариантларга ҳисса қўшади дегани эмас. Худди шу тадқиқотда айтилишича, вакцинанинг учинчи, бустер дозаси, вирусни юқтирган беморларнинг 75 фоизини ҳар қандай аломатлар ривожланишидан ҳимоя қилган.

Ушбу топилмалар Pfizer томонидан ўтказилган лаборатория синовлари билан тасдиқланган. Компаниянинг расмий веб-сайтида эълон қилинган натижалар шуни кўрсатадики«омикрон» вариантидан самаралироқ ҳимоя қилиш учун вакцинанинг уч дозаси зарур бўлса-да, препаратнинг икки дозаси вирус юқтирилган тақдирда ҳам касалликнинг оғир босқичидан ҳимоя қила олади.


Сўнгги хабарлар