Фермерлардан 1 миллион тонна ғалла тўғридан-тўғри сотиб олинади – ҚР ҚХВ

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда фермерлардан тўғридан-тўғри 1 миллион тонна ғалла сотиб олиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азат Султанов маълум қилди.

ғалла
Коллаж: Kazinform

Унга кўра, Давлат раҳбарининг топшириғи доирасида “Озиқ-овқат контракт корпорацияси” АЖ биринчи навбатда кичик фермер хўжаликларидан турли сифатдаги ғалла сотиб олишни бошлайди. Сотиб олиш нархи тасдиқланди.

“Дастлаб, жорий йилда фермерлардан 150 минг тонна маҳсулот сотиб олиш режалаштирилган эди. Қолганлари келгуси йилнинг январь ойидан олинади. Ҳукумат томонидан кўрсатилаётган молиявий ёрдам туфайли 1 миллион тоннага етказмоқчимиз... Умуман олганда, маблағ масаласини ҳал қилиш керак. Молиялаштиришнинг икки йўли мавжуд - уни бюджетга аниқлик киритиш пайтида олиш, шунингдек, Ҳукумат захирасидан олиш. Шу билан бирга, кўрсатилган ҳажмни (1 миллион тонна) қамраб олиш режалаштирилган. Биз ғалла сотиб олишдан ташқари унинг экспортини ҳам қўллаб-қувватлаймиз”, — деди А. Султанов Сенатда журналистлар саволларига жавоб берар экан.

 

Бундан ташқари, унинг айтишича, 2025 йилда 12 миллион тонна экспорт қилиш режалаштирилган.

Хусусан, Қозоғистон ғалласи Ғарбий Европа ва Шимолий Африкага экспорт қилинади.

Сўнгги хабарлар