Қозоғистон ғалласи Ғарбий Европа ва Шимолий Африкага экспорт қилинади
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин Қозоғистон донининг қайси давлатларга экспорт қилинишини айтди.
Ҳозирги кунда Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Афғонистон билан музокаралар маъқулланган. Бу мамлакатларга бир ойда 250 минг тонна дон экспорт қилинади.
Шу билан бирга, Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин Ғарбий Европа ва Шимолий Африкага тахминан 1,5-2 миллион тонна ғалла жўнатишини таъкидлади.
“Ғарбий Афғонистон ва Шарқий Эронга 1,5-2 миллион тонна ғалла жўнатилади. Марказий Осиё ва қўшни давлатларга анъанавий тарзда 6-8 миллион тонна етказиб берилади. Масалан, мен Ўзбекистонга бордим, 3,5 миллион тонна жўнатишга келишиб олдик. Илгари Қирғизистон 500 минг тонна олган бўлса, ҳозир ололмайди. Аммо экспорт аста-секин кўпаймоқда. Ҳозир вазият яхши. Хитойга 2 миллион тонна жўнатамиз. Лекин янги йўналишлар бор... Йил бошида яна Эрон бозорига кирдик. Бу мамлакатга 3-4 йилдан бери дон сотмаган эдик. Келгуси йил бошида Синьцзянда (Хитой) учрашув бўлиб ўтади. Мен ўзим бораман. У ерда Гонконг раҳбари ва СУАР (Шинжон-Уйғур автоном райони) раҳбари бўлади. Учаламиз бу мавзуни муҳокама қиламиз. Гонконг ва Вьетнамга (буғдой) олиб бориш режаларимиз бор, контейнерлар орқали етказиб берамиз”, – деди ҚР Ҳукумати раҳбари ўринбосари.
С.Жуманғариннинг айтишича, 2 ойда 2 миллион 100 минг тонна дон экспорт қилинган. Агар шундай давом этса, келажакда экспорт 12 миллион тоннага етади.