Федор Емельяненко Қозоғистонга ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистон Спорт ва туризм академиясида афсонавий ММА аралаш яккакураш, Самбо ва Дзюдо устаси Федор Емельяненко ҳамда ҚР Мажилиси депутати, «ALASH PRIDE FC» компанияси асосчиси Данияр Қасқарауов билан талабалар ўртасида спорт-ватанпарварлик учрашуви бўлиб ўтди.

Федор Емельяненко в Алматы
Фото: Ерзат Серғазин/Kazinform

Академия ректори Бауржан Қайратули ва проректор Мухтар Есқалиев бошчилигидаги таълим муассасаси жамоаси ушбу муборак учрашувни жуда юқори савияда ташкил этди. Учрашув давомида талабалар ва маърузачилар ўртасида спорт мавзуси бўйича ўзаро саволлар ва жавоблар берилди.

Ёш спорт мутахассислари ўз миннатдорчилигини билдириб, эсдалик суратга тушишди.

Академия ректори Федор Емельяненкога «Құрметті профессор» унвонини тантанали равишда топширди.

Федор Емельяненко в Алматы
Фото: Ерзат Серғазин/Kazinform

“Унинг билимлилиги ва меҳнатсеварлиги, соддалиги ва сабр-тоқати барча йиғилганларни ҳайратга солди. Бундай спорт-ватанпарварлик йўналишида биз келажак авлод ёшларимиз билан кенг кўламли иш олиб боришимиз керак”, – деди Данияр Алдабергенули ўз нутқида ва ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.

Бундан аввал Қозоғистонга машҳур жангчи Федор Емельяненко келиши ҳақида ёзган эдик.

Федор Емельяненко в Алматы
Фото: Ерзат Серғазин/Kazinform
боец Федор Емельяненко в Алматы
Фото: Ерзат Серғазин/Kazinform
Сўнгги хабарлар