Машҳур жанг санъати устаси Федор Емельяненко Қозоғистонга келади

Федор Емельяненко
Фото: ТАСС

ASTANA. Kazinform – Аралаш яккакураш устаси Федор Емельяненко 2 май куни Алматидаги Балуан Шолақ Аренада бўлиб ўтадиган Alash Pride FC 96 турнирининг фахрий меҳмони бўлади.

Таниқли спорт функционери ва Alash Pride промоушенси асосчиси, ҳозирда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати Данияр Қасқарауов мухлислар Қозоғистон ва узоқ-яқиндан келган таниқли спортчилар иштирок этадиган шоуни кутишаётганини айтди.

“Қозоғистон Республикаси Парламенти депутати этиб сайланганимдан бери «Алаш Прайд» клубини бошқаришни Алимжан Бектаев қўлига топширдим. У узоқ йиллардан буён мамлакатимиз спорти ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жангчиларимиз ҳам мамлакат ичида, ҳам хорижда мунтазам жанг қиладилар. Бўлажак турнир бир неча сабабларга бошқача бўлишини ваъда қилмоқда. Биринчидан, кучли кард бўлади. Мақсат Есболатов, Несипбай Муқағали, Досқали Аширов, Рауан Бекболат Бразилия, Россия ва Ўзбекистондан келган кучли рақиблар билан жанг қилади. Бундан ташқари, бошқа кўплаб қизиқарли жанглар бўлади. Иккинчидан, мухлислар дунёнинг энг яхши ММА юлдузларини ўз кўзлари билан кўришлари мумкин. Улар орасида машҳур Федор Емельяненко ҳам бор. Бундай инсоннинг келиши ММА мухлисларининг қизиқишини оширади ва жанг санъатини янада оммалаштиради, деб ўйлайман. Ишончим комилки, турнир ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди ва унинг якунида томошабинларда ёқимли ва унутилмас таассурот қолади”, – дейди Данияр Қасқарауов.

1 май куни турнир ташкилотчилари ва Федор Емельяненконинг Қозоғистон спорт ва туризм академияси тарбияланувчилари билан учрашиши режалаштирилган бўлиб, унда Федор маҳорат дарси ўтказиб, мухлисларнинг саволларига жавоб беради.

Сўнгги хабарлар