10:04, 15 Июль 2023 | GMT +5
Фавқулодда ҳолат даврида Қозоғистонга давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситаларини олиб киришга рухсат берилади – буйруқ
ASTANA. Кazinform - Давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб киришга рухсат этиладиган шартлар рўйхати тасдиқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини Қозоғистон Республикаси ҳудудига гуманитар ёрдам сифатида олиб киришда қуйидаги шартлар белгилансин:
- Қозоғистон Республикаси ҳудудида аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
- фавқулодда ҳолат жорий этиш даври;
- хавфли юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш;
- орфан (кам учрайдиган) касалликларни даволаш учун», — дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният томонидан имзоланган буйруқда.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач, 24 июлдан кучга киради.
Муаллиф: Алихан Асқар