Фарғонада қозоқ-ўзбек маданий-ўқув маркази очилди

None
None
FERǴANA. Kazinform – Ўзбекистондаги Фарғона давлат университетида дастлабки қозоқ-ўзбек маданий-ўқув маркази очилди, деб хабар беради Kazinform.

Марказнинг очилиш маросимида Нур-Султан шаҳридаги Л.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети вакиллари иштирок этди. Тадбирда халқаро алоқалар ва инновациялар бўйича проректор Ақбота Жолдасбекова интернационаллаштириш ва Марказий Осиё ОТМлари билан минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларига тўхталди.

Фарғона давлат университетининг ректори Алишер Хаитбоев Ўзбекистондаги биринчи марказ Қозоғистоннинг таълим ва фан соҳаси вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қардошлик алоқаларни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини айтди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ЕМУ бунгача Эрон, Туркия, Хитой, Беларусь ва Покистонда ана шундай марказларни ташкил қилганди. Бундан кўзланган мақсад чет элда қозоқ тили ва маданиятини тарғиб қилиш, хорижий педагоглар ва талабаларни университетге жалб қилишдир.

Сўнгги хабарлар
telegram