Фарғонада Қозоғистон ва Беларусь киноси кунлари бўлиб ўтади

None
TASHKENT. Kazinform - 13-18 сентябрь кунлари Ўзбекистонда «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform Xs.uzга таяниб.

16-17 сентябрь кунлари фестиваль доирасида Фарғона вилоятида «Тинчлик, тараққиёт ва маърифат» шиори остида «Хорижий мамлакатлар кино кунлари» ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда кинофестиваль тадбирлари олдидан «Кино беш кунда» II ёш киноижодкорлар танлови учун Фарғона вилоятининг Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон туманида қисқа метражли фильмлар суратга олинади.

Киноанжуманда Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида «Беларусь кино кунлари», Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида эса «Қозоғистон кино кунлари» бўлиб ўтади. Нуфузли тадбирларда «Беларусфильм» ҳамда «Қазақфильм» раҳбарлари, беларуссиялик ва қозоғистонлик машҳур актёр ва актрисалар, Тошкент шаҳридан келган таниқли киноижодкорлар иштирок этиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram