Фаннинг янги модели давлат ва бизнес ҳамкорлигига асосланиши керак – Давлат раҳбари

None
ASTANА. Кazinform – Фаннинг янги модели давлат ва бизнес ҳамкорлигига асосланиши керак. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Фан ва технологиялар бўйича Миллий кенгаш йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Мен Фанлар академияси Қозоғистоннинг барқарор ва ҳар томонлама ривожланишига катта ҳисса қўшишига ишонаман. Мамлакатимиз илмий-техникавий тараққиёти ҳақидаги асосий фикрларим шулар.

Қисқача айтганда, фаннинг янги модели давлат ва бизнес ҳамкорлигига асосланиши керак. Бундай ёндашув ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш имконини беради, деб ҳисоблайман.

Бу адолатли Қозоғистонни яратишга қаратилган стратегик йўналишимизга тўлиқ мос келади. Ишончим комилки, юртимизда Қаниш Сатбаев, Алкей Марғулан каби алломалар йўлидан борган янги авлод олимлари етишиб чиқади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар
telegram