09:35, 06 Август 2023 | GMT +5
Ёзги Универсиада: Қозоғистон медаллар жадвалида 17-ўринга кўтарилди
ASTANА. Кazinform – Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтаётган 31-ёзги Универсиада ўйинларида Милад Карими гимнастика бўйича чемпион бўлгач, Қозоғистон медаллар жадвалида 17-ўринга кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳозиргача қозоғистонлик спортчилар Универсиадада 19 та медаль қўлга киритган. Шулардан 2 таси олтин, 7 таси кумуш, 10 таси бронза.
Мусобақанинг финал босқичида Милад Карими биринчи ўринни қўлга киритди. Кўрсаткич 14 800 баллни ташкил қилади.
Аввалроқ Милад Карими эркаклар ўртасида гимнастика бўйича эркин машқ бажаришда 14,300 балл билан иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоадан таэквондочи Рита Бакишева (48 кг) олтин медални қўлга киритган эди.
Ёзги Универсиада 28 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Мусобақада қозоғистонлик 93 нафар спортчи 11 спорт тури бўйича ғолиблик учун куч синашмоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет