Эймантас Станионис Шаҳрам Ғиёсовга қарши жангдан қочишга уриняпти

TASHKENT. Kazinform – Ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Жейрон Эннис (33-0, 29 КО) ҳамда WBA чемпиони Эймантас Станионис (15-0, 9 КО) ўзаро жанг қилиш бўйича музокара ўтказмоқда, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Эймантас Станионис Шаҳрам Ғиёсовга қарши жангдан қочишга уриняпти
Фото: ЎР профессионал бокс федерацияси

"Умид қиламанки, биз келишувни муваффақиятли якунлай оламиз", — дея вазиятга муносабат билдирган Энниснинг промоутери Эдди Хирн.

2022 йилдан бери Станионис бор-йўғи икки марта рингга чиққан. Унинг WBA камари учун ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов мажбурий даъвогар саналади. Ташкилот боксчилар ўртасидаги жангга расман буйруқ берган ва икки томон жанг бўйича музокара олиб бораётганди.

Қизиғи, Эдди Хирн бир пайтнинг ўзида Шаҳрам Ғиёсовнинг ҳам промоутери ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов - Эймантас Станионис чемпионлик жанги 1 март куни ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар