Евросиё юрагида: Астанага 25 йил

None
ASTANA. Kazinform – 1998 йил 6 майда номи расман Астана деб ўзгартирилган Қозоғистон пойтахти 25 ёшга тўлди. 2009 йилдан буён мамлакатда 6 июлда Астана куни нишонланиб келинмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Аввалига Астана куни 10 июнда нишонланди. 1998 йилда айнан шу куни янги пойтахтнинг расмий тақдимоти бўлиб ўтган. 2008 йилда «Байрамлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилиб, расмий байрам санаси Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг туғилган кунига ўзгартирилди.

2019 йил 20 март куни Президент ваколатларини ўз зиммасига олган Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Астана шаҳри номини «Нур-Султан»га ўзгартириш таклифини илгари сурди ва депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Шаҳар 2022 йил 17 сентябргача Нур-Султан номини олди. Шу куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султан шаҳри номини Қозоғистон Республикаси пойтахти Астана шаҳрига ўзгартириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Мазкур фармон қабул қилинишидан аввал Парламентнинг қўшма мажлисида «Қозоғистон Республикаси Конститутсиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маъқулланган эди.

«Астана» номини пойтахтга қайтариш ташаббуси 2022 йил сентябрда расман эълон қилинган эди. Мажлиснинг «Янги Қозоғистон» депутатлар гуруҳи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказиб, шундай таклифни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар