Европарламентга сайловлар 2024 йилнинг 6-9 июнь кунлари бўлиб ўтади

Сайловлар ҳар беш йилда тўрт кунда бўлиб ўтади ва дунёдаги энг йирик трансмиллий овоз бериш саналади, турли миллатларга мансуб 400 миллиондан ортиқ сайлов ҳуқуқига эга бўлганлар бир вақтнинг ўзида Европарламентда ўз сиёсий вакилларини сайлаш учун чақирилган.
Қонунчиларнинг янгиланиши Европа комиссияси ва Европа кенгаши раҳбариятига, шу жумладан, ҳозирги вақтда Урсула фон дер Ляйен ва Шарль Мишель эгаллаб турган лавозимларга ҳам таъсир қилади.
Фон дер Ляйен Еврокомиссия раиси сифатида иккинчи беш йиллик муддатга номзодини қўйиш ниятида ёки йўқлигини ҳали тасдиқлагани йўқ, Мишель эса Европа кенгаши бошқарувида қолиши қонуний равишда тақиқланган, чунки бу лавозим ҳар бири 2,5 йиллик кетма-кет икки муддат билан чекланган.
«6-9 июнь кунлари бщйича консенсусга эришилди, чунки бошқа ҳеч қандай вариант зарурий якдилликни келтириб чиқармади», - деди Euronewsга вазиятдан хабардор дипломатик манба.
Португалия аввалроқ мамлакатда 10 июнда умумий сайловлар бўлиб ўтиши ва саналарнинг бундай мос келиши сайловчилар иштирокини камайтириши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.
2019 йилнинг май ойида бўлиб ўтган аввалги сайловларда умумий иштирок 50,66 фоизни ташкил этди, бу 2014 йилги овоз беришдан саккиз пунктга кўп.