Европарламентда Қозоғистон давлати тасвирланган қадимий хариталар кўргазмаси очилди

None
BRUSSELS. Кazinform – Брюсселдаги Европа парламенти биносида Қозоғистон давлати тасвирланган қадимий хариталар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

У ерда тақдим этилган тарихий материаллар нидерланд, француз, инглиз ва немис картографлари томонидан яратилган.

1500 га яқин шундай хариталарни қозоқ олими Л.Н. Гумилёв номидаги Евросиё Миллий университети Замонавий тадқиқотлар институти директори Мухит-Ардагер Сидиқназаров «Қозоғистоннинг узлуксиз давлатчилиги тарих тўлқинида. ХVI-ХIХ асрлар Европа ва Америка хариталарида қозоқ давлати» китобида эълон қилди.

photo

Бельгия картографларининг Европада Марказий Осиё ва дунёнинг бошқа минтақалари ҳақидаги географик маълумотларини тарқатишдаги алоҳида ўрни туфайли китобни ушбу мамлакатда нашр этишга қарор қилинди.

Кўргазманинг очилишида сўзга чиққан Европарламент аъзоси Карстен Лукке «Ўтмишда Марказий Осиё ва Қозоғистонни Европада қандай қабул қилганимиз ҳақидаги тарихий нуқтаи назарни инобатга олган ҳолда, бир-биримиз ҳақидаги билимларни, айниқса, ёшлар ўртасида чуқурлаштириш зарур. Чунки маданият ва тарихни билиш фуқароларимиз учун тўғри сиёсатни шакллантиришга ёрдам беради. Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги билан табриклайман ва уларнинг янада муваффақиятли ривожланишини тилайман», - деди.

photo

Ўз навбатида, Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари Марғулан Баймухан кўргазма Европа ва Марказий Осиё халқлари ўртасидаги дипломатик, савдо ва маданий алоқалар тарихига оид билимларни оширишига, Европа Парламенти депутатлари, ходимлари ва меҳмонлари орасида.катта қизиқиш уйғотишига ишонч билдирди.

photo

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар
telegram