Европарламент Болгариянинг евроҳудудга киришини маъқуллади
ASTANА. Кazinform – Европарламент (ЕП) аъзолари Болгариянинг 2026 йил 1 январдан евроҳудудга киришини қўллаб-қувватлашларини билдирди, деб хабар беради ТАСС.

Овоз бериш Страсбургда ЕП ялпи мажлисида бўлиб ўтди.
Софиянинг евроҳудудга кириши учун зарурий талабларни бажаргани ҳақидаги ҳисоботни 531 депутат қўллаб-қувватлади, 69 нафари қарши овоз берди, 79 нафари эса бетараф қолди.
Болгариянинг евроҳудудга қўшилиши ҳақида маъруза қилган Европа халқ партияси аъзоси Ева Маидел Болгария валюта иттифоқига қўшилишга тайёрлигини маълум қилди.
Бироқ, бир қатор депутатлар Майдел Болгария ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган сиёсий лагерь вакили эканини айтиб, овоз беришни кейинга қолдиришни талаб қилишди.
Парламент аъзоларига кўра, бу ҳолат унинг ҳисоботига шубҳа уйғотади.
— Парламент ҳужжатларни муҳокама қилмасдан тасдиқламаслиги керак, аксинча, текшириши керак, - деди “Суверен Миллатлар Европаси” ўнг қанот коалициясидан сайланган депутат Рада Лайкова. ЕП бу ташаббусни қўллаб-қувватламади.
Болгарияда еврога ўтиш қарори норозиликларга сабаб бўлди. 28 июнь куни намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилди. Болгария левини Европа валютасига алмаштиришга қаршилар бу қарор республика ва унинг иқтисодиётига зарар етказади ва мамлакат суверенитетини чеклайди, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Болгария президентлари иштирокида бир қанча ҳужжатлар имзолангани ҳақида хабар берган эдик.