Европага ташиладиган юкларнинг 80 фоизи Қозоғистон орқали ўтади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Транскаспий транспорт йўналиши бўйича юк айланмасини 10 миллион тоннага етказмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон-Германия бизнес-форумида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Мавжуд геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, янги транспорт-логистика йўналишларининг стратегик аҳамияти ортиб бормоқда. Бу ўзаро ташиш ва ишлаб чиқариш занжирини ишончли ва диверсификация қилиш учун зарур. Хитой ва Марказий Осиёдан Европага йўналтирилган юкларнинг 80 фоиздан ортиғи Қозоғистон орқали ташилади. Шу нуқтаи назардан, қуруқликдаги савдо харитасида Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг аҳамияти ортиб бормоқда. Мазкур йўналишда ташилаётган юклар ҳажмининг ортиб бораётгани қувонарлидир. Ўтган йили юк ташиш ҳажми 2 баробар ошиб, 1,7 миллион тоннага етди. Жорий йилнинг 5 ойида эса юк ташиш ҳажми 64 фоизга ошди. Жорий йилда бу йўналишдаги юк айланмасини ўртача 10 миллион тоннага етказмоқчимиз. Қозоғистон ўз навбатида германиялик ва европалик ҳамкасбларига портлар салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш имкониятини тақдим этишга тайёр», — деди Роман Скляр.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари икки давлат муқобил энергия соҳасида ҳамкорликни ривожлантириши мумкинлигини таъкидлади.

«Муқобил энергия ва яшил иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятлар мавжуд. Биз 2030 йилга бориб мамлакат энергия балансида қайта тикланадиган манбалар улушини 5 фоиздан 15 фоизга ошириш ниятидамиз. Бунинг учун тегишли миллий стратегия қабул қилиниб, муқобил энергия манбаларига босқичма-босқич ўтиш режалаштирилган. Биз энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўрмоқдамиз», — деди Ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Сўнгги хабарлар