Европада норозилик тўлқини қайд этилди

Брюсселда 15 мингдан ортиқ киши юқори энергия нархларига қарши намойишга чиқди ва Бельгия ҳукуматидан юқори инфляцияни қоплаш учун иш ҳақини оширишни талаб қилди. Акция жамоат транспорти ишида жиддий узилишларга олиб келди.
Италияда мамлакатнинг икки йирик касаба уюшмаси вакиллари 24 соатлик иш ташлаш уюштиришди. Уларнинг талаблари ҳам худди шундай: келгуси йил учун бюджет режасига қарши. Уларга кўра, Гиорги Мелони ўнг қанот ҳукумати италияликларнинг инфляция ва коммунал тўловлар ўсиши сабаб бўлган харид қобилиятининг улкан пасайишини тўлиқ ҳисобга олмайди.
Лондонда бу ҳафта иккинчи марта темирйўлчиларнинг икки кунлик иш ташлаши бошланди. Улар ҳали ҳам маошни ошириш бўйича келиша олмаяптилар ва иш ташлашларни давом эттиришга ваъда беришмоқда.
Францияда эса темирйўлчилар Рождество ва Янги йил байрамларида ишни тўхтатиш билан очиқчасига таҳдид қилмоқдалар: жума куни раҳбарият уларга янги режани таклиф қилди, унга касаба уюшмалари душанба кунигача жавоб бериши керак.
Фото: euronews