Европада ҳар йили 1,4 миллион киши атроф-муҳит омиллари туфайли вафот этади - ЖССТ
Ҳар йили миллионлаб одамлар ҳаво ифлосланишидан келиб чиқадиган касалликлардан вафот этади. Айниқса, уйини иситишга, керосин ва кўмир билан овқат пиширишга мажбур бўлган камбағаллар. Бу инсульт, юрак-қон томир касалликлари, болаларда пневмония ва ўпка саратонига олиб келиши мумкин.
Кўп одамлар ифлосланган сув орқали ҳам инфекциялар юқтиради. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 1,4 миллион киши экологик хавф омиллари натижасида вафот этади. Ушбу ўлимларнинг сабаблари ва хавф омилларини таҳлил қилгандан сўнг, мутахассислар атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, уй-жой, ичимлик суви ва канализация билан боғлиқ масалалар мамлакатларда кенг кўламли тенгсизликларни акс эттиради деган хулосага келишди.
«Ушбу маълумотлар ЖССТ минтақасининг барча мамлакатларида бойларга қараганда камбағаллар экологик таҳдидларга кўпроқ дучор бўлганини кўрсатади. Бу хулоса барча тиббиёт ходимларини ташвишга солмоқда», - деди ЖССТнинг атроф-муҳит ва саломатлик бўйича Европа маркази раҳбари Франческа Рациоппи.
Унинг сўзларига кўра, бундай тенгсизликларни бартараф этиш ва камайтириш учун экологик хавф-хатарларга кўпроқ дучор бўлган мамлакатлар ва халқларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган стратегиялар зарур.