Европада 400 мингдан ортиқ KitKat шоколади ортилган юк машинаси қидирилмоқда
ASTANA. Kazinform – Италиядан Польшага кетаётган 413 000 та KitKat шоколадни олиб кетаётган юк машинаси бедарак йўқолди, деб хабар беради BILD.
Масала F1 янги серияли маҳсулотлар билан боғлиқ. Компаниянинг маълумотларига кўра, юк машинаси ўтган ҳафта Италиядан жўнаб кетган ва Европанинг бир неча давлатларига товар етказиб бериши керак бўлган, аммо шундан бери унинг қаердалиги номаълум.
Nestle компанияси бу иш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари ва логистика ҳамкорлари билан биргаликда суриштирув олиб бораётганини маълум қилди. Компания ўғирланган ширинликлар норасмий каналлар орқали бозорда пайдо бўлиши мумкинлигини истисно этмайди.
Уларни штрих-кодлар ёрдамида кузатиб бориш режалаштирилган: агар маҳсулот сотувда бўлса ва кассада сканерланган бўлса, ишлаб чиқарувчига хабар берадиган махсус тизим тақдим этилади.
Шунингдек, Nestle компанияси ўғирланган маҳсулотларни аниқлаш учун Stolen KitKat Tracker деб номланган воситани тақдим этди. Унинг ёрдамида харидорлар маҳсулотнинг серия рақамини текширишлари мумкин. Компания бу ҳодиса етказиб беришга таъсир қилмаслигини ва ҳеч қандай танқислик бўлмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА, Қувайт, Саудия Арабистони ва Қатар Nestle болалар овқатини қайтариб олишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.