Европа Комиссияси пестицидларга қарши курашда бир қадам орқага чекинди

ASTANА. Кazinform - Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИ ҳудудида зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши кимёвий воситалардан фойдаланишни қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қайтариб олди. Бу иттифоққа аъзо мамлакатларнинг “Яшил келишув”ига жиддий зарба сифатида қаралмоқда, деб ёзади Euronews.

Ляйен
Фото: euronews.com

Барқарор фойдаланиш қоидалари (SUR) биринчи марта 2022 йил июнь ойида таклиф қилинган. Унинг мақсади 2030 йилгача пестицидлардан фойдаланишни икки баравар камайтириш эди. Шунингдек, у шаҳар боғлари ва чўл ҳудудлари каби жойларларда кимёвий моддаларни тўлиқ тақиқлашга чақирди.

SUR лойиҳаси бошиданоқ тортишувларга сабаб бўлди ва қишлоқ хўжалиги сектори томонидан қизғин лоббичилик мавзусига айланди. Ўтган йили у Европа парламенти томонидан қабул қилинмади. Ҳозирда қонун лойиҳаси Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги сиёсий музокаралар босқичида қолмоқда. Бу лойиҳани якунлаш истаги камлигини кўрсатади.

"Комиссия SURга тегишли мақсад билан ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан боғлиқ хавфни камайтиришни тавсия қилди. Бироқ, SUR таклифи қутбланиш рамзига айланди ", - деди фон дер Ляйен сешанба куни Страсбургда парламент аъзолари олдида қилган чиқишида.

Фон дер Ляйеннинг қарори ўнг қанот сиёсатчиларнинг Европанинг “Яшил келишув”ига қаршилик кучайиб бораётгани ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларининг оғирлигидан шикоят қилган ғазабланган фермерларнинг кенг тарқалган норозиликлари фонида қабул қилинди.

Ўтган ҳафта Европа Иттифоқи саммити чоғида норозилик ҳаракати Брюсселга етиб бориб, тартибсизлик ва вайронагарчиликка сабаб бўлди. Фон дер Ляйен Бельгия ва Нидерландия бош вазирлари билан биргаликда саммитдан сўнг дарҳол қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашувда иштирок этди.

Сешанба куни эрталабки чиқишида Еврокомиссия раҳбари қонунчиларни иқлим ўзгариши, Россиянинг Украинага бостириб кириши ва тирикчилик инқирози оқибатларига дуч келаётган “фермерлар овозига қулоқ солишга” чақирди.

Фон дер Ляйеннинг фикрича, иссиқхона газлари чиқиндиларининг 10% дан ортиғини ташкил этувчи ва Европа Иттифоқи бюджети томонидан катта миқдорда субсидияланган сектор "барқарор ишлаб чиқариш модели" га ўтиши керак.

Сўнгги хабарлар