Европа Комиссияси департаменти раҳбари: Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори ҳисобланади

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бельгияга расмий ташрифи арафасида Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни Европа ташқи ҳаракатлар хизматининг Россия, Шарқий ҳамкорлик, Марказий Осиё, минтақавий ҳамкорлик ва ЕХҲТ бўйича бошқарувчи директори Микаэль Зиберт Kazinform мухбирига гапириб берди.

«Биз Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаевнинг Брюссельга ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз. Қозоғистон раҳбарининг келиши аввалроқ бўлиши керак эди, деган бўлардим. Бу Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлардаги муҳим воқеадир, чунки Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамкори ҳисобланади. Савдо, сармоявий, гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан. Ўйлаймизки, Қозоғистон Марказий Осиёда Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев келганидан бери ривожланиб бораётган минтақавий ҳамкорликнинг муҳим иштирокчисидир. Ҳамкорлик эса Қозоғистон иштирокида ижобий ривожланмоқда. Биз Европа ва Марказий Осиёнинг икки минтақаси ўртасидаги сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришни интиқлик билан кутамиз», — деди Микаэльл Зиберт.

Эслатиб ўтамиз, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати (ЕЕAS) Европа Иттифоқининг дипломатик хизмати ҳисобланади. У Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий Вакилига Европа Иттифоқининг умумий ташқи ва хавфсизлик сиёсатини амалга оширишда ёрдам беради.

Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар
telegram