Европа Кенгаши раҳбари Европарламентга сайловларда иштирок этишини маълум қилди

Шу дам олиш кунлари Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель 2024 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган Европарламентга навбатдаги сайловларда ўз номзодини кўрсатишга қарор қилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Европа Кенгаши раҳбари Европарламентга сайловларда иштирок этишини маълум қилди
Фото: spiked-online

Европарламентга сайловлар 6-9 июнm кунлари Европа Иттифоқининг барча 27 давлатида бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Шарль Мишель Бельгиянинг ўнг марказчи партияси – “Ислоҳотлар ҳаракати”дан етакчи номзод сифатида қатнашишини маълум қилди.

"Менимча, масъулиятли бўлиш ва Европа Иттифоқининг "демократик қарашларини" қўллаб-қувватлаш жуда муҳим", - деди у журналистларга.

Шу билан бирга, Европа матбуотининг қайд этишича, агар Шарль Мишель Европарламентга сайланса, эҳтимол Европа Кенгаши раҳбари лавозимидан муддатидан олдин истеъфога чиқиши керак бўлади.

Европа Кенгаши раҳбарининг ваколатлари 2024 йил ноябрь ойи охирида тугайди.

Агар Шарль Мишель Европарламентга сайланса, у 16 июль куни қасамёд қилади ва шу тариқа аввалги ваколатларидан воз кечиши керак бўлади.

Шу муносабат билан ЕИга аъзо 27 давлатнинг давлат раҳбарлари Шарль Мишелнинг вориси масаласини Европа Иттифоқининг июнь ойидаги сайловлардан сўнг икки саммити режалаштирилган – 17 ва 27-28 июн кунлари дарҳол ҳал қилишга ҳаракат қилади.

Айнан мана шу учрашувларда Европа Иттифоқи етакчилари катта эҳтимол билан Шарль Мишелни алмаштириш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилишади. Сиёсий ечим бўлмаса, Европа Кенгашига ўша пайтда Европа Иттифоқига раислик қиладиган мамлакат президенти раислик қилади. 2024 йилнинг иккинчи ярмида Европа Кенгашига раислик Венгрияга ўтади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар