Европа Иттифоқининг икки мамлакати COVID-19 бўйича «қизил» зонага кирди
«Сариқ» зонада Испаниянинг иккита ҳудуди - Галисия ва Кастилия-Ла-Манча қолди.
Испания оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, коронавирус ёшлар орасида тез тарқалмоқда. Испания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги икки кун ичида 100 минг кишига нисбатан 225 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилган, бу аввалги даврга нисбатан 20 поғонага кўпдир. Ёшлар орасида бу кўрсаткич 77 поғонагага ўсиб, 100 минг кишига нисбатан 717 та ҳолатни ташкил этди.
Жуда юқумли «дельта» штаммининг тез тарқалишини ҳисобга олиб, Испания ҳудудлари тегишли чораларни кўрмоқдалар. Масалан, Каталония сешанба куни тунги клубларни ёпишини эълон қилди. Бошқа ҳудудлар ёшлар ўртасида оммавий тест ўтказиш керак, деб ҳисоблашади.
Испаниялик мутахассисларнинг фикрига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида мамлакатда инфекциянинг авж олиши назорат чоралари қатъий бўлмаган тунги клублардаги вазият билан боғлиқ.