Европа Иттифоқи ва Озарбайжон газ меморандумини имзолайди

BAKU. Кazinform - Евроиттифоқ Европа давлатларининг Россия гази импортига қарамлигини камайтириш мақсадида Озарбайжон билан газ импорти бўйича сўзсиз битим имзолашга тайёрланмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири Euodserverга таяниб.
None
None

Нашрнинг ёзишича, келишув лойиҳаси асосида ЕИ ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик диверсификацияни ошириш мақсадида Каспий табиий газини Европа Иттифоқига ва эҳтимол Ғарбий Болқон мамлакатларига етказиб беришни назарда тутади. Брюссель 2027 йилгача ҳар йили камида 20 млрд куб метр газ олишни кутмоқда.

Бу Жанубий газ даҳлизи (Каспий денгизидан Туркия орқали жануби-шарқий Европагача бўлган қувурлар тўплами) қувурлари тармоғини кенгайтиришга катта сармоя киритишни назарда тутади, бироқ қанча сармоя жалб қилиниши ҳозирча номаълум. Ҳужжатда Европа Иттифоқининг барқарор, хавфсиз ва башорат қилинадиган газ таъминотига бўлган эҳтиёжига қайта-қайта ишора қилинган.

Тегишли меморандумни имзолашнинг аниқ санаси йўқлигига қарамай, жараённинг бошланиши аллақачон шу ойга белгилангани аниқ. ЕИнинг энергетика бўйича комиссари Кадри Симсон июл ойи охирида Бокуга жўнаб кетади, 19 июл куни эса ҳар икки томон вакиллари Брюсселда музокаралар ўтказади.

Меморандум шунингдек, ЕИ ва Озарбайжон ўртасидаги электр энергетикаси, жумладан, Қора денгиз ва Нахчиван автоном республикаси орқали ўтадиган алоқаларни ривожлантиришни ҳам назарда тутади.

Бундан ташқари, келишув лойиҳасида Европа Иттифоқининг иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадлари мавжуд. Унда водороддан фойдаланиш, шунингдек, метан чиқиндилари ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш зарурлиги ҳақида сўз боради.

Озарбайжон билан имзоланган келишув қонуний кучга эга эмас, лекин Европа Иттифоқи сармоялари ва келажакда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш кун тартибини белгилайди.

Озарбайжон газини ТАР(Trans Adriatic Pipeline AG) газ қувури орқали Италия, Греция ва Болгария истеъмолчиларига етказиб бериш 2020 йил 31 декабрда бошланган. 2021 йилда Озарбайжон Европага 8,2 млрд куб метр газ, 2022 йилнинг биринчи чорагида 2,6 млрд куб метр газ экспорт қилди. 2022 йилда Европага газ экспорти 10 млрд куб метрдан ошиши прогноз қилинмоқда.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар