Европа Иттифоқи ўсмирлар учун Cоmirnaty вакцинасининг бустер дозасини тасдиқлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Европа Иттифоқи регулятори 12 ёшгача бўлган ўсмирлар учун Cоmirnaty вакцинасининг бустер дозасини тасдиқлади, дея хабар беради Кazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Бундан ташқари, Европа дорилар агентлиги (ЕМА) 6-11 ёшдаги болаларни Moderna компаниясининг Spikevax дори воситаси билан эмлашни тавсия қилди.

Италия ҳукумати фавқулодда ҳолат режимини 31 мартдан бошлаб узайтирмайди. Хусусан, мамлакатдаги жамоат жойлари учун зарур бўлган вакцина рухсатномаларини босқичма-босқич олиб ташлаш кўзда тутилган. Бу, биринчи навбатда, очиқ осмон остидаги оммавий тадбирлар, жумладан, ярмаркалар, спорт тадбирлари, фестиваллар ва шоуларнинг иштирокчиларига тааллуқлидир.

Нью-Деҳли расмийлари 28 февралдан бошлаб COVID-19 га нисбатан карантин чекловларини бекор қилишни бошлайди. Шаҳарда комендантлик соати бекор қилинади, ниқоблар йўқлиги учун жарима 1000 рупийдан 500 рупийга туширилади. Ҳиндистон пойтахти бош вазири Арвинд Кежривалнинг сўзларига кўра, Нью-Деҳлида кундузги таълим 1 апрелдан қайта бошланади.


Сўнгги хабарлар