Европа Иттифоқи Россия кўмирига эмбарго қўйди

Шунингдек, Россияга қурол экспорт қилиш тақиқланади. Чекловлар шунингдек Россия юк транспортларига, айрим товарларини импорт қилишга, хусусан, юқори технологияли товарлар импортига киритилди ва бир қатор Россия банкларининг активлари музлатилади. Санкция рўйхатига тадбиркорлар, журналистлар ва ҳарбийлар ҳам киритилган. Чора-тадбирлар тўплами жума куни эълон қилинади.
Аввалроқ Европарламент Европа Кенгишини Россиядан газ, нефт ва кўмир импортига эмбарго жорий этишга чақирган эди. Европарламент резолюциялари Европа Иттифоқи ижроия органлари учун мажбурий эмас.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Россияга қарши нефт эмбаргоси муҳокама қилинаётган Европа Иттифоқи санкцияларининг бешинчи пакетига киритилмагани, бироқ Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари уни 11 апрел куни кўриб чиқишини маълум қилгандик.