09:22, 06 Ноябрь 2021 | GMT +5
«Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форуми 2023 йилда Қозоғистонда ўтказилиши мумкин
BISHKEK. Kazinform - «Астана» халқаро молия маркази платформаси Европа сармояларини Марказий Осиёга жалб этиш ва тизимлаштиришда муҳим рол ўйнаши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Бишкекда бўлиб ўтган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» иқтисодий форумида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Бугунги форумдан фойдаланиб, мен Қозоғистонни 2023 йилда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» иқтисодий форумига мезбон давлат сифатида тақдим этмоқчиман», - деди Асқар Мамин.
Бош вазир Марказий Осиёга Европа сармоясини жалб қилиш ва тузилмасини яратиш учун айни пайтда ЕИнинг 70 га яқин компаниясини қулай солиқ, виза ва меҳнат режимида ишлаётган «Астана» халқаро молия маркази платформасини тақдим этди.
Бош вазир «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» бизнес кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Унда икки минтақанинг иқтисодий блоклари вазирлари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, шунингдек, молия институтлари, Савдо-саноат палаталари вакиллари иштирок этади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов