Европа Иттифоқи коронавирусга қарши учинчи вакцинани маъқуллади

AstraZeneca – ҳозирда Европа Иттифоқида фойдаланиш учун тасдиқланган учинчи вакцинадир («Pfizer/BioNTech» ва «Moderna»дан кейин).
Европа дори-дармон агентлиги 55 ёшдан ошган бир гуруҳ одамлар учун ҳимоя даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари етарли эмаслигини айтмоқда. Бироқ, «бошқа вакциналар ҳақидаги билимларимиз ва амалдаги тест натижаларига асосланиб, биз ушбу мақсадли гуруҳдан ҳам ҳимоя кутмоқдамиз», - дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.
«Унинг хавфсизлиги тўғрисида тасдиқланган маълумотлар мавжуд. Бизнинг мутахассисларимиз вакцинани қарияларга бериш мумкин деб ҳисоблашади. Қўшимча маълумотлар кекса одамларни жалб қилган ҳолда олиб борилаётган изланишлар давомида келади», - деди ЕМА вакили .
«Учинчи ижобий натижа билан биз Европа Иттифоқига аъзо давлатлар учун мавжуд бўлган вакциналар арсеналини янада кенгайтирдик», - деди ЕМА ижрочи директори Эмер Кук.
AstraZeneca вакцинаси инсон танасига 4 дан 12 ҳафтагача бўлган даврда икки марта эмланади. Ушбу препарат Буюк Британияда қўлланилади.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков