Европа Иттифоқи қишки вақтга ўтди
1996 йилдан бошлаб Европа Иттифоқида қишки ва ёзги вақтга ўтишнинг ягона қоидаси амал қилади: соат мили март ойининг охирги якшанбасида бир соат олдинга, октябр ойининг охирги якшанбасида эса бир соат орқага сурилади.
2018 йилда Европа Комиссияси тегишли Европа Иттифоқи директивасидан воз кечишни таклиф қилди. 4,6 миллион киши иштирок этган ушбу масалани жамоатчилик муҳокамасида кўпчилик соатларни алмаштириш тартибини бекор қилиш тарафдори бўлган. 2019 йил март ойида Европарламент депутатларининг кўпчилиги 2021 йилда ёзги вақтни ўзгартиришни бекор қилиш учун ҳам овоз берди.
Келгуси беш йил ичида Европа Иттифоқида соат ўзгариши давом этиши мумкин.
Бироқ бу ислоҳотни амалга оширишга Еврокомиссия ва ЕИга аъзо алоҳида давлатлар ўртасида бирдамлик йўқлиги тўсқинлик қилмоқда. Шундай қилиб, Германия Федератив Республикаси ва бошқа бир қатор Европа Иттифоқи давлатлари ҳукуматлари Брюссель олдига шарт қўймоқда: ёзги ва қишки вақтга ўтишни бекор қилиш учун ислоҳот бўйича маслаҳатлашувлар Европа комиссияси эксперт натижаларини тақдим этгандан кейингина ушбу ислоҳотларнинг афзалликлари ва камчиликларини ўрганиш бўлиб ўтади. Ўз навбатида, Еврокомиссия бундай «баҳолаш»ни ўтказишга рози эмас.
Aйни пайтда ислоҳот тарафдорларининг кўпчилиги ундан бутунлай воз кечилишидан қўрқишади. Berliner Morgenpost газетасининг ёзишича, Еврокомиссия ёзги вақтдан қишки вақтга ўтиш ва аксинча кейинги беш йил ичида давом этиши ҳақида аллақачон қарор қабул қилган ва бу ўтиш муддатларини 2026 йилгача белгилаган.
Европа Иттифоқида учта вақт зонаси мавжуд: Гринвич вақти Ирландия ва Португалияда, Шарқий Европа вақти (Гринвичдан икки соат олдин) саккизта Европа Иттифоқи мамлакатида, Финляндия ва Болтиқбўйи давлатларида ва Марказий Европа вақти қолганларида амал қилади. Европа Иттифоқи, шу жумладан Германияда вақт Гринвич вақтидан бир соат олдинда.