Европа Иттифоқи дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

None
Фото: bbc.com
BRÚSSEL. Kazinform – Чоршанба куни Европа парламенти сунъий интеллект тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Энди у Европа Иттифоқининг барча давлатлари Европа кенгашида келилишиб, маъқуллаганидан кейин кучга киради, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Қонунда сунъий интеллект тизимларини Европа фуқаролари ва истеъмолчилари учун хавф даражасига қараб гуруҳларга ажратади ва ҳар бир гуруҳ ўз чекловлари ва назоратига эга. Масалан, одамларнинг онгига таъсир қилиш учун мўлжалланган тизимлар, шунингдек, реал вақтда биометрик таниб олиш тизимлари тақиқланади.

ChatGPT каби контент яратиш тизимлари ўз маҳсулотларини аниқ белгилаши ва уни тирик одамларнинг иши сифатида кўрсатмаслиги керак.

«Европа парламенти депутатлари сунъий интеллект тизимлари одамлар назорати остида бўлишини, улар хавфсиз, шаффоф, кузатилиши мумкин бўлган, фойдаланувчиларни камситмаслиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшишини таъминлашни истайди», - дея тушунтирди Европарламент матбуот хизматидан май ойида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш пайтида.

13 июнда бўлиб ўтган мунозарада Европарламент депутатлари юзни таниш тизимлари ҳақидаги бандларга катта эътибор қаратди. Лойиҳада бундай тизимлардан фақат «постфактум» (реал вақт режимида эмас), фақат жиноятчилар, террорчилар ва бедарак йўқолганларни қидириш учун ва фақат суд қарори билан фойдаланишга рухсат бериш таклиф этилади. Европарламент депутатларининг аксарияти бу қарорни ёқлаб овоз берди.

Аммо баъзилар юзни таниш тизимларини бутунлай тақиқлашни талаб қиляпти.


Сўнгги хабарлар
telegram