Европа Иттифоқи давлатлари газ истеъмолини 15 фоизга камайтиришни таклиф қилмоқда

BRUSSELS. Кazinform - Брюсселда «Хавфсиз қиш учун газни тежаш» шиори остида навбатдаги иситиш мавсуми учун фавқулодда чоралар режаси ишлаб чиқилди. Буни чоршанба куни Еврокомиссия президенти тақдим қилди, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.
None
None

Биринчи босқичда ихтиёрий равишда кўпроқ тежаш керак бўлади. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 1 августдан бошлаб ва 8 ой ичида газ истеъмолини 15 фоизга камайтириш таклиф қилинмоқда. Агар Россия кранни тўлиқ ўчиришга қарор қилса, Европа Комиссияси ўз мақсадларини бажаришни мажбурий ҳолга келтирадиган «Иттифоқчилар огоҳлантириши» ни эълон қилиши мумкин. Шу билан бирга, унинг ижрочи ўринбосари жамоат жойлари ва турар-жой биноларида иситиш ва ҳавони совутишдан фойдаланишни чеклашни сўради.

«Биз тун бўйи бўш офис бинолари ёки дўкон ойналарида чироқларни ёқиб туришимиз керакми? Кондиционерни 20 даражага қўйишимиз керакми, - деб сўради Франс Тиммерманс. - Албатта, бу бизнинг конфортимизни бироз камайтириши мумкин, аммо истеъмолимизни сезиларли даражада камайтиради«.

Аммо, масалан, технологик жараёнда газни кўп ишлатадиган кимё ва металлургия саноатида тежаш қийинроқ бўлади. Европа Иттифоқи бўйлаб бундай корхоналар мутаносиблик тамойилига амал қилган ҳолда, Европа Комиссияси ишлаб чиқаришни қисқартиришни тавсия қилади. Испаниялик социалистик депутат Николас Гонсалес Касарес зарар кўрган соҳаларга товон пули тўлашга чақирмоқда.

»Биринчидан, биз ёпилиши мумкин бўлган корхоналарни аниқлашимиз ва бу орқали қанча энергия тежаш мумкинлигини ҳисоблашимиз керак, - деди Николас Гонсалес Касарес. - Айрим компаниялар ҳозирги юқори харажатларда ишлаб чиқаришни қисқартиришни мақсадга мувофиқ деб топишлари мумкин ва бунда уларга биз таклиф қилаётган товон пули ёрдам беради. Кейин энергия унга кўпроқ муҳтож бўлган бошқа компаниялар учун чиқарилади. Менимча, бу ҳаракатга ҳамма ўз ҳиссасини қўшиши керак. Агар миллий иқтисодиётнинг баъзи тармоқлари ушбу энергия учун бир-бири билан курашаётган бўлса, биз аъзо давлатлар ўртасида бирдамликни кўрсата олмаймиз«.

Бирдамлик режанинг асосий элементи ҳисобланади, чунки Европа Иттифоқининг баъзи давлатлари Россия газига камроқ боғлиқ, бошқалари эса ёпилган тақдирда кўпроқ ҳимоясиз. Брюсселга кўра, агар шундай бўладиган бўлса, Иттифоқ ялпи ички маҳсулоти 1,5 фоизга қисқаради. Фон дер Ляйеннинг айтишича, ҳозирда аъзо мамлакатлардаги газ омборлари 62 фоизга тўлган, Россия газининг Европа Иттифоқига оқими бир йил ичида учдан иккига қисқарган.

Вақтинчалик чора сифатида Европа Комиссияси атом, нефть ва кўмирда ишлайдиган электр станцияларининг ишлашига рухсат беради, аммо қайта тикланадиган манбаларга ўтиш иқлим ўзгаришига қарши кураш манфаатларида устувор бўлиши керак.


Сўнгги хабарлар